Моҳигул Назаровага табрик


   Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг адабий бўлим мудири, адиба ва шоира - Моҳигул Ўктамовна Назаровани таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан табриклаймиз!
   Моҳигулга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун:  Моҳигул Назарова Ўктам қизи 1970 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳрида туғилган. 
   1994 йилда ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тугатган. 
   1997 йилда Тошкентдаги «Ёзувчи» нашриётида «Юрагимда сўз», 2008 йилда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида «Қалбим шабнами» ва 2021 йил "Заъфар кўзгу" номли шеърий китоблари нашр этилган. 
  «Оила ва жамият», «Ўзбекистон овози» ,«Бухоронома» ва «Бухоро ёшлари» газеталарида мухбир бўлиб ишлаган. Шеър ва ҳикоялари республика матбуотида эълон қилинган. 
   Айни пайтда Бухоро вилоят мусиқали драма театрида адабий бўлим мудири бўлиб ишлайди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот