“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази


  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни (НТТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинган кўплаб грантлар ННТлар томонидан юқори савияда амалга оширилиб келинмоқда.
  Жумладан, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази ҳам ўз Уставига мувофиқ мақсадли грант лойиҳаларни амалга оширмоқда.
  Марказ мақсад вазифаларидан келиб чиқиб, номоддий маданий мероснинг ажралмас қисми ҳисобланган, Буюк Ипак йўлида жойлашган халқларнинг ҳунармандчилигини, уларнинг энг ёрқин намуналари тўғрисидаги қисқа маълумотларни жамлаш мақсадида “Ипак йўлининг анъанавий ҳунармандчилиги” номли китоб-атласни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) тайёрлаш ва нашр этиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида ғолиб чиқиб, навбатдаги лойиҳасини амалга оширди.
  Ушбу китоб-атласда Буюк Ипак йўлида жойлашган 22 давлат қамраб олинган бўлиб, унда 32 ҳунармандчилик турлари тўғрисида маълумотлар ва уларнинг фото суратлари ўрин олган. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳунармандчилик турларини танлашда бугунги кунга қадар ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатидан ўрин олган ҳунармандчилик турлари ва ЮНEСКОнинг Илғор тажрибалар рўйхатига киритилган ҳунармандчилик марказларига алоҳида эътибор қаратилди.
  Лойиҳани амалга ошириш жараёнида қатор давлат ва нодавлат, миллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шу ўринда, барча ҳамкорларимизга, хусусан асосий ҳамкоримиз Самарқанд шаҳрида 1995 йилда ЮНEСКО кўмагида таъсис этилган Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти раҳбарияти ва мутахассис ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
  "Умрбоқий мерос" Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази директори - Лутфия Мирзаева. 
  Ушбу лойиҳа халқ ҳунармандчилиги, шу жумладан турли миллатлар ва элатларга хос ҳунармандчиликни тарғиб қилиш орқали уларнинг анъанавий маданиятини кўрсатиб бериш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, жипслик, инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлашга, келажакда турли миллат ҳунармандчилигининг халқаро даражада хабардорлигини оширишда хизмат қилишига ишонамиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот