"Келин-куёв" шоуси


  Таниқли санъаткор, актёр, телебошловчи - Соат Шариповнинг "Келин-куёв" шоусини кўпчилик кўрган. Орада анча муддат мазкур кўрсатув эфирга узатилмади. Ўшанда "Сабо" газетасида директор ва бош муҳаррир вазифаларида фаолият юритишган маҳоратли журналистлар - Дилшода Матчонова ва Маъпура Набиеванинг ташаббуси билан журналист синглимиз - Моҳичеҳра Эшмирзаева Соат акани таҳририятга таклиф қилганди. Ҳар ҳафта турли санъаткорларни оилавий тарзда ишхонамизга чорлаб, газета учун "Келин-куёв" шоусини ўтказган ва газетада ушбу суҳбатлар ёритиб борилганди. Камина уларни суратга олардим. Ушбу кўрсатув яна яқинда тикланиб, 2-3 та сони эфирга кетибди. Рафиқам билан тўйимиз бўлганига 17 йил тўлгани муносабати билан кутилмаганда мени ҳам таклиф қилишди. Нурсулув исмли хушовоз хонанда синглимиз турмуш ўртоғи ва мен умр йўлдошим билан бордик. "Миллий" телеканали уюштирган "Келин-куёв" шоуси пойтахтимизнинг муҳташам "Зарафшон" ресторанида бўлиб ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Равшан Комилов ва Самандар Ҳамроқулов ўзларининг қўшиқлари-ю рақслари билан даврага янада файз киритишди. Кўрсатувга таклиф учун Соат Шариповга чексиз ташаккуримни изҳор қилиб қоламан.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот