27 март – Халқаро театр куни


  ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг IX конгрессида таъсис этилган “27 март – Халқаро театр куни” муносабати билан соҳада фаолият юритишаётган барча театр санъати ижодкорларини Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий  безакли нашри - “Саодат” журнали таҳририяти, "Нотиқлик санъати академияси" таълим муассасаси раҳбарияти ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси номидан табриклаймиз!
  Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган театр директорлари томонидан соҳа вакилларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Театрда кечган узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топиши ва ўзбек театри санъати ривожига қўшган ҳиссаси, ижодий ва жамоат ишларида  ташаббускорлиги учун" театр ижодкорларига тақдим этилган ташаккурномаларни эълон қиламиз.

- Турғун Азизов - Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актёри, режиссёр ҳамда педагог, профессор. 
- Ёқуб Аҳмедов - Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти.
- Тўти Юсупова - Ўзбекистон халқ артисти, "Эл-юрт ҳурмати”, "Фидокорона хизматлари учун” ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳибаси, театр ва кино актрисаси.
- Рихси Иброҳимова - Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, театр ва кино актрисаси.
- Наима Пўлатова - Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси.
- Одина Ғозиева - Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси.
- Турғун Бекназаров - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот