Назар Эшонқулга табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "O`zbektelefilm" ДУК директорининг ўринбосари, ёзувчи, сценарист, тележурналист Назар Эшонқулни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
  Назар Эшонқулга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз.

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Назар Солиевич Эшонқулов 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Терсота кишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг Журналистика факультетини тамомлаган (1986).
  Унинг “Уруш одамлари” (1989 й), “Маймун етаклаган одам” (2002 й), “Шамолни тутиб бўлмайди” (2004 й), “Қадим қўшиқ” (2006 й), “Ялпиз ҳиди” (2008 йил), “Шафтоли гули” (2012 й), “Момоқўшиқ” (2019 й) каби бадиий китоблари, миллий ва дунё адабиёти ҳамда санъатининг йирик намояндалари ижодига, китобхонлик, мутолаа маданиятига бағишланган “Мен”дан “мен”гача” (2014 й), “Ижод фалсафаси: “Мен”дан “мен”гача 2” (2018 йил) номли эсселар китоблари, учта ҳикоялар тўплами, “Гўрўғли” (2018 йил), “Таъқиқ меваси” (2020 й) романлари чоп этилган.
  Асарлари турк, араб, рус, корейс, тожик, қозоқ тилларига таржима қилинган. Ўзбек Миллий театрида “Жалолиддин Мангуберди”, “Уруш одамлари” номли пьесалари саҳналаштирилган.
  Назар Эшонқул телевидение соҳасида “Алпомиш изидан”, “Асрга татигулик ўн йил” туркум видеофильмларини яратди. “Битик”, “Дунё адабиёти”, “Ёзувчи ва замон” кўрсатувларига муаллифлик қилди, томошабинлар ўртасида катта қизиқиш билан кўрилган “Озод юрт одамлари”, “Қиёфа”, “Рангин дунё”, “Тарих кўзгуси”, “Остонаси тиллодан” каби ўнлаб кўрсатувларни ташкил этди. “Минг бир ҳадис” туркуми асосида ўндан ортиқ видеофильмлар яратилишига бош-қош бўлди. Унинг ташаббуси билан “Гап чиқди”, “Оқ ва қора”, “Шахсий фикр”, “Олтин бешик” каби тилга тушган ток-шоулар, “Талваса”, “Ўч” каби кўп қисмли видеофильмлар, бадиий кўрсатувлар яратилди.
  Назар Эшонқул 1998-2002 йиллари ЮНЕСКО Халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда яратилган 740 қисмли “Ҳар дарднинг давоси бор!” радиосериали муаллифидир.
  Назар Эшонқул “Madaniyat va ma’rifat” телеканалида “Дунё адабиёти”, “Нақл”, “Тамаддун изларидан”, “Адабий ўқиш”, “Миллий мулк”, “Консерватория оқшомлари”, “Мезон”, “Қиёфа”, “Башарият сиймолари”, “Миллий таълим”, “Оқшом гурунглари”, “Олтин дўмбира”, “Тасвирий санъат усталари”, “Жаҳон опера ва балети”, “Ўзингни намоён қил”, “Китобхон-шоу”, “Мутолаа” каби лойиҳаларнинг муаллифи ва ташкилотчиси. Айни пайтда ушбу телеканалда эфирга узатилиб келинаётган “Дунёни забт этган китоблар”, “Мангу лаҳза” кўрсатувлари муаллифи.
  Назар Эшонқул 2016 йилдан буён “O‘zbektelefilm” ДУКда директор ўринбосари – бош муҳарррир бўлиб ишлаб келмоқда. У янги даврга мос, замонавий, жаҳон стандартларидаги миллий сериаллар ишлаб чиқаришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
  Назар Эшонқул таниқли сценарист ҳам. “Нотаниш полвон”, “Лола” (сериал варианти ҳам мавжуд), Мўйноқдаги бугунги бунёдкорликларга бағишланган “Айдинлар” бадиий фильмлари, “Пойдевор”, “Севги фариштаси”, “Қиш эртаги”, 54 қисмдан иборат, томошабинларда жуда катта таассурот қолдирган “Туташ тақдирлар” (З.Бегимқулова билан ҳаммуаллифликда), 140 қисмдан иборат “Опа-сингиллар” (ҳаммуалиф З. Бегимқулова),  30 қисмли “Ёш оила”, 30 қисмли “Чегарадаги қишлоқ”  сериалларининг муаллифи, Абдулла Қодирий пьесаси асосида саҳналаштирилган “Бахтсиз куёв” фильмининг бадиий раҳбари.
  Назар Эшонқулнинг сценарийси асосида “Сумбула”, “Широқ”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Падаркуш” бадиий фильмлари, 45 қисмли “Муҳаббат либослари-2”, 45 қисмли “Чегарадаги қишлоқ-2” телесериали суратга олинмоқда. 
  2018 йилда “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган “Самарқанд гавҳари”, “Чингиз Айтматов сабоқлари”, “Шаҳримиз қиёфасида ўзлигимиз намоён бўлсин!”, “Миллатнинг қон томири, оби-ҳаёти” номли мақолалари учун газетанинг йиллик мукофоти ғолиби бўлган.
  Назар Эшонқул 1999 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
"ҲОЗИР ЭНГ ХАВФЛИ ҚУРОЛ - ИНСОН!"
Адиба доим изланишда, бир сония вақтини ҳам бекор ўтказмайдиган ижодкорларимиздан. Кўпроқ жаҳон адабиётини, классикани ўқийди. Таржима қилади.Таҳлил
Меҳрлар қоясида унган Лола
Инсон дунега келар экан, агар унм ўзи ҳис қилмаса, атроф- муҳитга , ўз фаолиятига эьтиборсиз, оиласини улуғламаса, дўстларини тан олмаса, билмадим у
Жамила Шермуҳамедовага табрик
Ассалом алейкум Жамила онахонимиз сог саломат,Узок умр курсинлар Иллохим.Зур Психолог ва ажойиб инсонлигигини Давлат тадбирида 1 марта куриб шохиди
Жамила Шермуҳамедовага табрик
Ассалому Алейкум Музаффаржон, Зульфияхон ва барча мени қутлаб, эслаб, дил изхорларини ҳадия қилганган азиз қадрдонларим, эьтибор ва эҳтиром учун
Азиза Ташходжаева билан суҳбат.
Ассалом алейкум менга маслахатиз керак еди. Мени ëшим 25 да 3 нафар фарзандим бор охирги фарзандим 4 ойлик. Мен охирги фарзандимни Россияда тугдим
Маълумот