ЭЪТИРОФ


Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА

ЭЪТИРОФ

Неча кунки йиғлади булут,
Тўлиб кетган экан ўзиям.
Оппоққина осмон бағрида
Яшар, тағин нима экан кам?

У-ку, майли енгил бўляпти,
Тўйиб-тўйиб бўшатиб гардин.
Пастда эса замин тўляпти
Кўтаролмай момиқнинг дардин.

Бир осмонга, бир ерга боқиб,
Ҳайратларга тўламан шу он:
Бир ой тугул, бир умр оқиб
Ётган ёшин жим ютар инсон!

Йиғла булут, қизаргин замин,
Шаффоф ёшга шумикан  алик?
Бўлолмадинг - шўр зардобларин
Йиллаб ютган бир одамчалик!










Изоҳлар 1
  1. НИГОРА
    Омонмисиз ду́стгинам. Соґ саломат ДИЙДОР умидида ижодингизга, умрингизга, касбингизга барокатли тилайман.
Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот