Туғилган кун


Абдулла ОРИПОВ

Туғилган кун

Туғилган кунингни чиқарма эсдан,
Гарчи таъмалардан бўлсанг ҳам холи.
Жилмайиб тургайсан,   гуё мухлисдан
Мақтов кутаётган шоир мисоли.

Асли бундай айём ёшларгадир хос,
Улар улғайишдан қувонмас нечун.
Кекса чи, шукрона айтгайдир холос,
Ўлмай, шу кунларга етгани учун.

Ёшлар сурон солар яна дунёга,
Оёғин остида чатнайди тупроқ.
Кекса-чи, қўлларин очиб дуога
Кейинги санасин ўйлайди кўпроқ.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот