Ишга борувчилар учун чиптадан ҳам муҳим нарсалар



Ўзбекистон-хориж: Ишга борувчилар учун  чиптадан ҳам муҳим нарсалар                 

     Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда меҳнат миграцияси масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликнинг кўлами ўсиб бораётганлиги сабабли, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун иш ўринлари бериш хоҳишини билдирган мамлакатлар ва чет эл компаниялари сони кўпаймоқда.
     Aммо хорижга кетаётган фуқароларимиз орасида таваккал қилиб, бир амаллаб чет давлатларга етиб олиб ишлашни, пул топишни режалаштириб, одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлар ҳам оз эмас. Бугунги суҳбатдошимиз Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот котиби Карим Баҳриев бўлди.      

Қаерга мурожаат қилиш керак?

- Мен қонуний йўл билан хорижда ишламоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?
                                           Тожиддин,  Зангиота тумани.

Олий маълумотли бўлсам-чи?...
-Олийгоҳни битирганимга тўрт йил бўлди. Ҳали ҳам ўзимга мос иш тополмаяпман. Мақсадим чет элда ишлаб келиш. Менга ҳеч қандай эътироз бўлмайдими?
Камол Исломов, Навоий.

Тўлов миқдори қанча?
Неча соат ишлашим мажбурий?
Ким билан ишлаймиз?
Пенсия қандай расмийлаштирилади?
-Мен узоқ йиллардан буён Россияда ишладим. Пенсия ёшига етганимда бу инобатга олинадими?
     Адхам Каримов , Шаҳрисабз.  

Неча ёшгача ишлаш мумкин?
-Яқинда коллежни битириб Кореяга кетиш учун ҳужжат топширмоқчи эдим. Ҳали ўн саккизга кирмаганим учун мени қабул қилишмади. Ҳайрон қолдим.
       Хайриддин , Тошкент вилояти
   Дардингизга дармон бўлиши мумкин                                                

      Хорижга кетишга узил-кесил аҳд қилишдан аввал бафуржа ўйлаб кўринг: халқимиз «Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу тарози» дея бежизга айтмаган. Даромадли ишу бепул тураржой ваъда қилаётган кимсаларга ишонишдан аввал Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва вилоятларимиздаги фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича  минтақавий  бюрога, албатта, мурожаат қилинг. Ишлаш учун бораётган мамлакат тўғрисида қай даражада маълумотга эгасиз? Мабодо, бирон кўнгилсизлик юз берса ёхуд ҳуқуқингиз ўзгалар томонидан поймол этилса, қаерга ва қай тартибда мурожаат этасиз? 
     Унутманг, Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларини мамлакат ҳудудида ёхуд унинг ташқарисида муносиб ҳимоя қилади. Фақат бунинг учун ўз вақтида мурожаат қилишингиз лозим.
     Aгар бирон-бир хорижий давлатга меҳнат шартномаси асосида чиқиб ишламоқчи бўлсангиз, Сизнинг меҳнатга оид ҳуқуқларингиз, хавфсизлигингиз, соғлиғингизни ҳимоялаш, шунингдек, таклиф қилинаётган ишнинг шарт-шароитлари, дам олиш вақтлари, ойлик иш ҳақи, қўшимча тўловлар, тураржой таъминоти, ҳаётингизни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ҳамда иш берувчининг мажбуриятлари Сизни ишга таклиф қилаётган иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномасида батафсил кўрсатилган бўлиши шарт.

     Яна бир гап. Сиз йўл олаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идорасининг аниқ манзили ва телефон рақамларини ён дафтарчангизга ёзишни унутманг.    
                      
Лайло КАРИМОВА тайёрлади.