Сирожиддин Рауф Ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг қарорига мувофиқ, Уюшма қошида фаолият олиб бораётган Ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси этиб Сирожиддин Раупов тасдиқланди. Шу муносабат билан Сирожиддин Рауфни табриклаймиз! Сирожиддин Рауф икки карра олий маълумотга эга: ҳам журналист, ҳам ҳуқуқшунос.
Muzaffar.uz веб сайтимизнинг ҳам "Ҳуқуқ оламида" бўлими муҳаррири сифатида ҳуқуқий маслаҳатларини аямай, иккита журнал - "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока"да Бош муҳаррир бўлишига қарамай, бизга амалий ёрдамини бериб келмоқда.
Маълумот: Сирожиддин Пўлатович Раупов (Сирожиддин Рауф) - 1967 йилда Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультети ва 2002 йил Тошкент давлат Ҳуқуқшунослик институтини тугатган. Мутахассислиги - журналист ва ҳуқуқшунос.
2000 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Қатор кўрик-танловлар совриндори. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси.
2015 йилдан ҳозирга қадар "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.