Чол ва кампир қисмати
Чол ва кампир қисмати ҳақида фильм премьера қилинади
Кинематография агентлиги ва “Ёшлик” студияси томонидан Қўчқор Норқобилнинг ҳикояси асосида “Бу ерларда ҳаёт бошқача” қисқа метражли фильми суратга олинди.
Фильмда чол ва кампирнинг ҳозирги замонга мослаша олмаётгани, уларнинг Тошкент шаҳрига келиб ўғиллари уйига сиғмаслиги, ўз зурриётлари даврасида ҳурмат топа олмаслиги ва бунинг ўзига хос сабаблари талқин қилинади.
Фильмда бош ролларни Турсунбой Пиржонов ҳамда Малика Ибрагимова ижро этишган. Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жумонқулов, постановкачи режиссёр Дилшодбек Усмонов, постановкачи оператор Камолиддин Зиёвуддинов, бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев.
“Бу ерларда ҳаёт бошқача” қисқа метражли фильми тез кунларда катта экранларда премьера қилиниши режалаштирилган.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.