Таъзия


  Бугун, 18-декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли адиб Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди.
    Собир Ўнар 1964-йил 25-февралда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғида туғилган.
   1986-йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
   Собир Ўнарнинг илк ҳикояси — “Кунсулувнинг хатлари”. Шундан сўнг ёзувчининг “Орзуга тўла қишлоқ”, “Овлоқ адирлар бағрида”, “Чашма”, "Кунсулувнинг сирли хатлари" ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
   Адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот