"Саодат" меҳмонлари


   "Саодат" журнали таҳририятига таниқли журналистлар - "Шифо-инфо" газетаси мухбири - Маъпура Набиева ва "Бекажон" газетасининг мухбири - Мавлуда Иброҳимова журналнинг 98 йиллиги билан қутлаш учун келишди. 
   "Саодат" журналининг №11 сонида Маъпура Набиеванинг Мавлуда Иброҳимова билан суҳбати чоп этилган эди. Мавлуда Иброҳимованинг 60 ёшга тўлганлиги муносабати билан қутлов тарзида чиққанди. Мунаввара Усмонова меҳмонларга совғалар топшириб, Мавлуда Иброҳимовага гулдаста ҳам туҳфа қилди. Шунингдек, Мавлуда Иброҳимовани таҳририят ижодий жамоаси ва Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг актёри - Эркин Жўллиев ҳам табриклашди!
   Суратда: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири, шоира -  Мунаввара Усмонова, "Шифо-инфо" газетаси мухбири - Маъпура Набиева, "Бекажон" газетасининг мухбири - Мавлуда Иброҳимова ва "Саодат" журнали Бош муҳаррирининг ўринбосари - Маҳмуда Саъдуллаева.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот