Икки давлат журналистларининг учрашуви


   Сенатда бўлиб ўтган расмий учрашувдан сўнг Тожикистон Республикаси телерадиоканаллари раҳбарлари, марказий нашрлар бош муҳаррирлари, Ахборот хизматлари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Миллий матбуот марказига келишди. 
  Марказда қўшни давлат делегацияси учун маҳаллий газета ва журналлар кўргазмаси ташкиллаштирилди. 
   Ўзбекистоннинг расмий босма нашрлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилганидан мамнун меҳмонлар давра суҳбатига ўтиришди. Ижодий учрашувда икки давлат босма нашрларининг давлат сиёсатидаги аҳамияти, ахборот ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш режалари ва журналист кадрларнинг ўзаро алмашинуви ҳақида ўзаро суҳбатлашилди.
   Ўзбекистон Журналистлар Ижодий уюшмаси вакиллари меҳмонларга совғаларини топширишди. Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси - Зинатуллоҳ Бурҳон Исмоилзода ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда фаолият юритиб, Ўзбекистон-Тожикистон журналистлар ҳамкорлигига ҳисса қўшаётган бир қатор журналистларга, шу жумладан Ўзбекистон Журналистлар Ижодий уюшмаси раиси - Олимжон Ўсаровга ҳам Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзолиги гувоҳномалари ва совғаларини топширди.  

 Ўзбекистон Журналистлар Ижодий уюшмаси Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Журналистлар Ижодий уюшмаси аъзоси - Музаффар Муҳаммадназар фотоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот