Нуфузли кинофестивалда икки Гран-при


   Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Қўрқут ота” халқаро кинофестивали ва унда ғолибликни қўлга киритган ўзбек киноижодкорлари ҳақида фикр билдирди:
   “Бундай нуфузли кинофестивалдаги ушбу икки Гран-при муҳтарам Президентимиз томонидан кинематография соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, миллий кино санъатини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътиборнинг ёрқин самараси, шубҳасиз.  57 та фильм орасида иккита асосий номинацияда ғалаба қозониш, албатта, осон эмас.  Зеро, 17 давлатдан муносиб рақобатчилар борлигини унутмаслигимиз керак, улар орасида дунёнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланган турк киноси ҳам тақдим этилган.  Бу эса Янги Ўзбекистонда ижодий шаклланган киноижодкорларимиз ва ёш режиссёрларимиз Фурқат Усмонов, Дилмурод Масаидовларнинг улкан меҳнати самарасидир.”
   Туркияда бўлиб ўтган «Қўрқут Ота» турк дунёси халқаро кинофестивалида «энг яхши ҳужжатли фильм» номинациясида гран-при соҳиби бўлган «Инсон» ҳужжатли фильмининг муаллифи ва режиссёри Фурқат Усмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
   “Мен шунчаки бахтлиман. Қалбимда жўш ураётган туйғуларни оддий сўзлар билан таърифлаш қийин бўлса-да, мен ўзимни «шунчаки бахтлиман» деб айта оламан. «Инсон» ҳужжатли фильми янгиланаётган Ўзбекистонимнинг янгиланаётган киносидан тасвир берувчи картина ўлароқ халқаро даражада юксак эътирофга сазовор бўлгани билан ижодий жамоамни табриклайман.  Бугунги Ўзбекистонда инсон сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг марказида турибди. Фильмимиз қаҳрамонлари ҳам орамиздаги инсонлар. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек ҳужжатли киносининг ривожи учун майдон, имконият ва шароит яратиб берган бир инсонга мен самимий ташаккуримни билдирмоқчиман. Бу инсон мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев. Шу билан бирга, мендек ёш ижодкорга шундай масъулиятли лойиҳани ишониб топширган Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти, хусусан, Агентлик Бош директори ва фильмнинг бош продюсери Фирдавс Фридунович Абдухолиқовга алоҳида миннатдорлигимни изҳор этаман. Ғалабаларимиз бардавом бўлсин!”

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот