ЎЗБЕК КИНОСИ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР КИНО САНЪАТИНИНГ САРДОРИ!


   1-5 ноябрь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида «Қўрқут ота» туркий халқлар кинофестивали бўлиб ўтди. Унинг доирасида туркий тилда сўзлашувчи 17 давлатдан ташриф буюрган киноижодкорларнинг саммити ташкил этилди. Унда ўзаро ҳамкорлик, келажакдаги истиқбол ҳақида сўз юритилди ҳамда киноижодкорлар ҳамкорлик учун таклиф этилаётган ўз лойиҳалари питчингини тақдим этишди. Ўзбек кинематографлари туркий тилли халқларнинг миллий қаҳрамони Хўжа Насриддин ҳақидаги 16 қисмдан иборат анимацион фильмни саммитда биринчи бўлиб тақдим этишди. Шуни қайд этиш жоизки, лойиҳа продюссери, муаллиф ва режиссёр Тимур Бекманбетов ҳам саммитда иштирок этди. “Буни алоҳида таъкидлаб ўтмасам бўлмайди, бугунги кунда Ўзбекистонда кинематография соҳасига улкан даражада эътибор қаратилмоқда. Айниқса давлат раҳбарининг ташаббуси тақсинга сазовордир. Узоқ йиллар мобайнида фаолияти тўхтаб қолган Тошкент халқаро кинофестивалининг давом эттирилиши ва мамлакатда кино суратга олишда янгича ёндашув қўлланилаётгани қувонарли ҳолдир. «Қўрқут ота» кинофестивалининг дастурида иштирок этаётган ўзбек киноижодкорлари ва ўзбек филмлари бу фестивалга ўзгача шукуҳ бағишлайди.” – дея фикр билдирди Тимур Бекманбетов. «Қўрқут ота» туркий халқлар кинофестивали доирасида 4 ноябрь куни «Ўзбекистон киноси кунлари» ўтказилгани ҳам қувонарли воқелик бўлди. Тадбирда ўзбек киноижодкорлари билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ва ўзбек филмлари намойиши ташкил этилди. Ушбу фестивалга 17 та давлатдан юздан ортиқ киноижодкорлар ташриф буюрдилар. Халқаро анжуманда Туркиядан ташқари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр каби давлатлардан кино усталари иштирок этишди. 57 та фильм икки йўналишда ғолиблик учун рақобатлашди. Улар орасида ўзбек киноижодкорларининг иккита картинаси ҳам бор бўлиб, улар юртимизга совринсиз қайтишмади. Кинорежиссёр Дилмурод Масаидовнинг «Аёл қисмати» бадиий фильми ҳамда Фурқат Усмоновнинг «Инсон» кўп қисмли хужжатли фильми Гран-Прига лойиқ деб топилди. «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси бўйича «Инсон» ҳужжатли фильми Гран-при билан мукофотланди. Соврин фильм режиссёри Фурқат Усмоновга топширилди. Мазкур кинокартина Кинематография агентлиги ҳамда «Spectre» студияси томонидан суратга олинган. Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, операторлар Жаҳонгир Ибрагимов, Азизбек Норматов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, креатив продюсер Шоҳрух Расулов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов. Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Dilshoh media» киностудияси томонидан ишлаб чиқарилган, режиссёр Дилмурод Масаидовнинг адашиб Сурияга кетган ватандошларимизни юртимизга қайтариш юзасидан амалга оширилган махсус операция ҳақида ҳикоя қилувчи «Аёл қисмати» бадиий фильми эса «Энг яхши бадиий фильм» номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, рассом Ҳусайн Эшниёзов, продюсер Маҳмуд Эркабоев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, картина директори Азизбек Азатбаев.   Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева  ҳамда актриса Юлдуз Ражабова “Туркий халқлар бирдамлиги ҳамда ҳамдўстлигига қўшган ҳиссаси учун” “ТУРКСОЙ” халқаро мукофотига муносиб кўрилдилар .
    Фестиваль доирасида  “Энг креатив киска метражли фильм суратга олгани учун”   ВГИК талабалари  Акмаль Абиджанов и Саидаълохон Маъсудхоновлар фестивалнинг эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланишди. 
“Туркиядан соврин билан қайтган киноижодкорларимизни бутун ўзбек халқи номидан қутлайман! Охирги йилларда кино санъатимиз яхшигина ўсишга эришди десам хато бўлмайди. Шубҳасиз ушбу ютуқларнинг сабабчиси юртбошимиздир. Муҳтарам президентимизнинг кино соҳасига қаратаётган эътибори маҳсули сифатида мана шундай филмларимиз халқаро кинофестивалларда ғолиб бўлишмоқда. Шуни айта оламанки, бундай ютуқлар ҳали давомий бўлади. Энг аввало Кинематография агентлиги томонидан кўпдан-кўп сифатли ва томошабоп, шу билан бирга жаҳон даражасидаги филмлар ишлаб чиқаришда давом этамиз. Мақсадимиз томошабинларимиз, халқимиз учун муносиб филмлар суратга олишдир. Агарда биринчилардан бўлиб ўзбек томошабинларининг қалбидан жой оладиган филмлар суратга олсак, шундагина халқаро кинофестивалларда ғолиб бўла оламиз.” – дея фикр билдирди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
      Бурсада бўлиб ўтган туркий давлат кино ижодкорларининг 2-халқаро “Қўрқут ота” фестивалида ўзбек кино ижодкорлари эришган мисли кўрилмаган бундай муваффақият ҳеч сўзсиз бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кино санъати ва саноатига бераётган эътибор ва имкониятлари натижасидир. Қолаверса соҳага кириб келаётган ёшларга берилаётган кенг имкониятлар ҳам кино дунёсида ўз сўзини айта бошлади. Кеча картиналари олий мукофотга сазовор бўлган кинорежиссёрлар Дилмурод Масаидов ҳамда Фурқат Усмоновлар Янги Ўзбекистон кино санъати кашф этган янги номлардир. Уларнинг ортидан келаётган ВГИК талабаларининг қисқа метражли фильмлари ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлгани Янги Ўзбекистон ёшларининг дунё киносига айтадиган ўз сўзи борлигини яна бир исботи бўла олади.  
      “Қўрқут ота “ 3-халқаро кинофестивали эстафетаси эса Озарбайжонга топширилди. 2023 йил айни шу пайтда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида ушбу фестиваль яна туркий давлат кино ижодкорларига ўз эшикларини очади.

Шоҳира Ҳамро (Рауфбоева)   










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот