Карим Зарипов номидаги РЭЦКда байрам шукуҳи


    Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежининг фаоллар залида "Уcтоз ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан миллат тарбиячилари бўлган уcтоз ва мураббийларни қадрлаш мақсадида “Устоз номинг улуғ дунёда!” деб номланган тантанали  тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг барча устозларга бағишланган табриги ўқиб эшиттирилди. Тадбир давомида фахрий устозлар,  Камилова Садаб Чариназаровна, Шодиева Муяссар Суннатиллаевна, Чаплинских Елена Николаевналар “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги эътироф этилди, шу билан биргаликда энг фаол ўқитувчиларни Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
     Коллеж  ўқитувчилари ҳамда  ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

     Карима ЗАРИПОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи директори.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот