Коррупцияга қарши курашиш мавзусида машғулот


     Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ташаббуси билан пойтахтимизнинг "Шодлик палас" меҳмонхонасида "Журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 
      Филология фанлари доктори, журналист - Наргис Қосимова; Вебстер университети профессори, Халқаро коррупцияга қарши курашиш академиясининг Ўзбекистондаги вакили - Қодир Кулиев; медиатренер - Авазхон Ҳайдаров ва UNDP эксперти - Нодира Зикриллаева мавзу юзасидан турли машғулотларни ўтказди.
    Коррупция тушунчаси ва турлари. Коррупцияга қарши курашишда муваффақиятга эришган давлатлар тажрибаси, халқаро қонунчилик асослари. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик асослари. Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти. Коррупцияни ёритишда журналист, фуқаролик жамияти, блогерлар роли ва ижтимоий шерикликнинг аҳамияти. ОАВ коррупция иллатининг асосий кушандаси бўла оладими? Коррупция масалаларини ижтимоий тармоқларда қандай ёритиш керак? Ахборот манбалари билан ишлаш. Объективлик ва шаффофлик. Мавзуларни ёритишда ахлоқий меъёрлар. Коррупция масалаларини ёритишда журналист хавфсизлиги каби мавзуларда назарий сабоқлар ўтилди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот