УЮШМА АЪЗОСИНИНГ КИТОБИ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ


  Бугунги халқаро адабий алоқаларда ўзбек адибларининг ҳам ўрни янада кенгайиб бормоқда. Бу борада миллий адабиётимизни чет эл нашрларида тарғиб қилишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қўчқор Норқобил ҳам ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. 
   Хабарингиз бор, муаллифнинг Санкт-Петербургда “Қордаги лола” китоби рус тилида нашр этилган эди. Ушбу китобдан ўрин олган туркум ҳикоялар мазкур давлат томонидан ўтказилган “Сўз одами” ("Человек слово") танловида ғолиб бўлди. Унга Қўчқор Норқобилнинг “Фирибгар”, “Қизил денгиздан салом”, “Ресторанда” (“Афера”, “Привет из красного моря”, “В ресторане”) ҳикоялари киритилди.
   – Ўзбекистондан ушбу ижодкорнинг асарларини ғолиб топганимизнинг боиси, унинг учала ҳикоясида ҳам персонажларнинг ўзига хос характерларини ва уларнинг кулгиси қаъридаги кўз ёшни кўрдик, – дейди Санкт-Петербургдаги “Четыре” нашриёти директори Татьяна Андреевна Ларина.
   Албатта, ушбу китобга жам бўлган ҳикоялар хорижлик китобхонлар учун ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз. Миллий асарларимиз эса дунё бўйлаб қанот ёзаверсин.

Зулайҳо Аҳмаджонова тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Маълумот