Бахтиёр Ихтиёров оламдан ўтди


  Ўзбекистон халқ артисти "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби - Бахтиёр Ихтиёров оламдан ўтганлиги муносабати билан оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз.

  Маълумот: Бахтиёр Аҳмедович Ихтиёров (1940 йил 28 март куни Бухорода туғилган) – Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма факультетини тугатган (1963). Муқимий театрида актёр ва режиссёр. (1959-1976), бош режиссёр. (1980-1988), 1976-1980 йиллар А. Ҳидоятов номидаги театрда, 1988-1991 йиллар Сатира театрида бош режиссёр ва актёр (1991). Энг яхши роллари: Асад («Олтин қидирувчилар»), Кўсадов («Равшан ва Зулхумор»), Асад («Кимга тўй, кимга аза»), Абубакр («Жон қизлар»), Тоҳир («Ишқинг билан»), Парвоз («Ажаб савдолар») ва бошқалар. Кинодаги йирик роллари: Ҳасан («Ажойиб хаёлпараст»), Бахтиёр («Чўл усти осмон»), Бахтиёр («Ёр-ёр»), Қўғирчоқбоз («Ўтган кунлар»), Ҳофиз («Нодирабегим»), Еттинчи жин («Еттинчи жин»), Суҳроб («Абу Райҳон Беруний») ва бошқалар. Режиссёр сифатида «Эзоп» ( Г. Фигейреду ), «Ёлғончи даркор» (Д. Псатас), «Жумагул» (Т. Қаипберганов), «Жоним фидо» (И. Раҳим), «Кимга тўй, кимга аза» (Н. Сафаров), «Хотинимнинг эри» (Г. Хугаев ва К. Плиев), «Отасининг қизи» (Исфандиёр), «Сўнгги ўқ» (Ў. Умарбеков), «Ака-ука совчилар» (Р. Муҳаммаджонов), «Лайли ва Мажнун» (А. Навоий), «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла) каби спектаклларни саҳналаштирган. Бахтиёр Ихтиёров комик актёр бўлиб, образ яратишда ифода воситаларини тезкорлик билан кенгайтириш, воқеанинг ижтимоий моҳиятини, ўз санъати жиҳатларининг ҳажвий томонларини чуқурлаштириш, бўрттириб кўрсатиш қобилиятига эга. Унинг ҳажвлари кулдирибгина қолмай, балки кулгу ортига яширинган дарди кишини ўйлашга мажбур этади. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот