Президентликка номзод эътироф этган мактабда ишлаш фахрли ва масъулиятли


Президентликка номзод эътироф этган мактабда ишлаш фахрли ва масъулиятли 

  Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий  вилоятидаги сайловолди учрашувлари жараёнида бизнинг мактабимизни алоҳида эътироф этиб ўтгани Хатирчи тумани «Тамабаҳрин» МФЙ да жойлашган 22 мактаб жамоасини хурсанд қилди.
  Шавкат Мирзиёев ўз нутқида навоийлик мактаб битирувчилари олийгоҳларга кириш бўйича мамлакатимизда биринчи ўринни эгаллашида бу мактабимизнинг ўрни борлигини, алоҳида эътироф этди. Мактаб негизида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш таклифи кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.
  Ана шу тарихий учрашувдан сўнг мактаб жамоасида ўзгача ҳаяжон ва масъулият уйғонди. Энди мактабимиз Шавкат Мирзиёев ишончини оқлаши керак.
  Мактабимизда устоз-шогирд анъанаси яхши сақланиб қолинган. Ёш педагог кадрлар устоз ўқитувчилардан дарс ўтиш тажрибаларини, кўникмаларини олишади. Ҳар бир ўқитувчи дарсга ўзгача меҳр ва муҳаббат билан қарашади. Шундан ҳар бир мактаб ўқувчиси мактаб давридаёқ келажакда қайси соҳа эгаси бўлишини олдиндан белгилаб олади. Ўқитувчилар кўмаги ва ёрдами билан шу орзулари томон илк қадамларини ташлашади. 2021 йил янги ўқув йили бизга бир олам қувонч келтирди. Мактабимиз 167 нафар битирувчиларидан, 102 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Мен ишонч билан айта оламан, шу йил ўқишга кира олмаган ўқувчиларимиз келаси йил албатта талаба бўлади. 
  Ҳозирги кунда мактабимизда 92 нафар педагог кадрлар 683 нафар ўғил-қизга сабоқ бериб келмоқда.
  Яна қувонарли хабар жорий йилда мактабимизнинг фахри, ташаббускор ва фидоий ўқитувчи Шоҳида Йўлдошева «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони ва «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан, ёш ва изланувчан ўқитувчи Холисхон Улуғмуродова ҳам «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. 
  Мактабимизда фан ва спорт тўгараги ҳам самарали йўлга қўйилган бўлиб, бокс ва шахмат спорт тўгараклари ўқувчилари туман, вилоят ва республика доирасида қатор мусобақаларда мактабимиз шаънини ҳимоя қилмоқда. Арзирли  ўринларни қўлга киритмоқда. Яқинда вилоятда Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақада мактабимизнинг бошланғич синф ўқувчиси Зарина Муҳиддинова биринчи ўринни қўлга киритиб мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди. Бундан ташқари мактабимизда халқаро доиралардаги шахмат мусобақаларида муносиб иштирок этган ўқувчилар ҳам бир қанча. 
  Мактабимизда ҳали кўп ишларни амалга оширмоқчимиз. Бу ишонч ва қўлловлар ана шу амалга оширмоқчи бўлган ишларимизга руҳ бахш этади, деб умид қиламан.

  Жаҳонгир Мустафоев, маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот