Тил байрами арафасида шоиралар ташрифи


    Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактабида 21 Октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан Муҳаммад Юсуф номидаги фонд ижодий ҳамкорлигида "Олтин қалам" газетаси бош муҳаррири ва Муҳаммад Юсуф номидаги фонд раҳбари, шоира - Назира Ас-Салом; "Гулхан" республика болалар журнали бош муҳаррири, болалар адибаси ва шоира - Заҳро Хасанова ҳамда "Гулхан" журнали бош муҳаррири ўринбосари, болалар ёзувчиси ва шоира - Нилуфар Жабборова ташриф буюришди.
  Тадбирда шоиралар ўқувчиларга тилнинг аҳамияти ва нутқ маданияти борасида маслаҳатлар беришиб, ўз шеърларидан ўқиб беришди. Шунингдек, ўқувчилар Ўзбекистон халқ шоирлари - Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф шеърларини ёддан айтишди. Тадбирни мактаб директори - Шакархон Хасанова ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова олиб боришди. Ижодий кеча сўнггида Назира Ас-Салом умр йўлдоши - Муҳаммад Юсуфнинг китоблари ва "Олтин қалам" газетасининг янги сонини, Заҳро Хасанова ўзининг китобларини ва Нилуфар Жабборова "Гулхан" журналининг бир йиллик тўпламини мактаб кутубхонасига совға қилишди. Кеча жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.
18,10,2021 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот