"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида'' 2021 йuл 19 июндаги ПҚ-5151-сон қарорида белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш, жорий йилда "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивалини юқори савияда ўтказиш, кинематография соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини янада жадаллaштириш мақсадида фестивалга 14 та мамлакатдан делегация ташриф буюрди.
  Халқаро кинофестивални ўтказишдан асосий кўзланган мақсад - мамлакатлараро кино соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Токи, ўзаро алоқалар ривожланган давлатларда муайян мамлакатларнинг кино соҳаси тарғиб қилиниши баробарида, ўша мамлакат билан иқтисодий ва ижтимоий алоқалар ҳам яхшиланиши назарда тутилган. Кинофестиваль жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан бошланди ва 3 октябрга қадар ўтказилади. 
  Ҳар бир мамлакатдан ташриф буюрган делегация пойтахтимиздаги муайян театрларга бириктирилди ва шу тартибда, фестиваль иштирокчилари бўлмиш хорижлик кино вакиллари ўша театр биносида ўзларининг миллий фильмларини тарғиботи ва намойиши билан шуғулланишади. Ҳар бир мамлакат делегацияси учун киноижодкорлар бириктирилди ҳамда Республикамизнинг турли вилоятларига, аксарияти, Бухоро, Хоразм ва Самарқандга боришлари режалаштирилган.
  Кинофестиваль юртимиз кинотеатрлари ва театрларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
  
  Барно УНГБОЕВА - Ўзбекистон Миллий кинематографиясини ривожлантириш маркази директори.










Изоҳлар 1
  1. Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат рахбаримиз Шароф Рашидов эдилар, уларни маьнавий- маданиятга эьтиборини бутун фестиваль қатнашчиларига кўрсатган бўлар эдик. Ундан ташқари , аҳир кинофестиваль ҳалқаро доирада бўлишини ҳисобга олиб, шу ҳужжатли фильм барча йирик кинонамоендаларни ҳам профессионал фикрларини намоен қилиш шарт эди. Мен эсимда 1968 йил биринчи кинофестиваль да дунега машхур актер ва актрисалар келишган, ундан кейингиларида ҳам айни шундай эди. Минг афсуслар бўлсин мен бу йилгида қатнаша олмадим , айни шу кунларда бобомиз Амир Темурга бағишланган ҳалқаро конференцияда эдим, 30 ортиқ мамлакатлардан йирик олим, олима, тадқиқотчилар қатнашаб, Ўзбекистоннинг илм-фанига, бобомизга бўлган эьтиборни кўриб ҳайратда қолишди. Айтмоқчиманки кинофестивальда 50 йиллик орасидаги - киносаньатининг мукаммаллигини, синтез сифатида мантиқий , инсонлар , айниқса ешларимиз дунеқарашига сонияда таьсир қиладиган саньат тури сифатида, унга фалсафий ендашишимиз, албатта кино фақат индустрия сифатидагина эмас, маьнавий озуқа бўлиб хизмат қилади, шу нуқтаи назардан, мен айнан шу халқаро кинофестивални ҳужжатли фильм билан очилишини кўзлаган эдим. Албатта узоқ кутилган кинофестиваль тикланди, жозиба ва катта кўтаринки руҳда очилиш ва якуни бўлди, бунга асло шубҳам йўқ. ОАВ орқали келган барча меҳмонлар Янги Ўзбекистонимиз руҳиятига, барча тарихий шахарларимизга борган фестиваль қатнашчиларида жўшқин хотиралар, фикр алмашишлар, айниқса еш киносоҳасига кириб келганларга бу халқаро миқесда мастер класс бўлди, мен бундан жуда ҳам қувондим, ҳаттоки айнан шу кинофестивальга қатнаша олмаганимдан бироз болалардак аттанг қилдим, чунки барчасида фақат қатнашчиси сифатида эмас , ташкилий комитетда ва турк киноларининг таржимони бўлиб ҳам қатнашган эдим, шу нуқтаи назардан ҳам , тарихий- кинофестивални хужжатли фильм билан бошланишини орзу қилиб кутган эдим. Ўйлайманки кейинги халқаро киноанжуманида албатта хужжатли фильм ижодкорлари , бизни ниятларимизни назарга олишларига умид қиламиз! 

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот