Нилуфар Умрзоқовага табрик


   Истеъдодли тележурналист ва маҳоратли педагог - Нилуфар Умрзоқовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
     Нилуфарга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Нилуфар Умрзоқова 1974 йилнинг 23 Июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
 202-ўрта мактабни кумуш медаль билан битириб, 1991 йил ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг "Журналистика" факультетига ўқишга кирган. 1-босқичда ўқиётган чоғидан “Тошкент университети” газетасида мухбирликдан фаолиятини бошлаган. Шу билан бирга, талабалик вақтида Ўзбекистон телевидениесининг турли редакцияларида, информацион дастурларда лавҳалар ва кўрсатувлар тайёрлаган. 
  1996 йил университетни имтиёзли диплом билан тугатган. 1997 йил Ўзбекистон телевидениесининг “Халқаро” кўрсатувлар муҳарририятига муҳаррир лавозимида ишга қабул қилинган. 
  “Фариштам”, “Бегойим” кўрсатувларида муаллифлик ва бошловчилик қилган. 
  1998 йилда “Ёшлар” телерадиоканали ташкил этилгач, хотин-қизларга бағишланган ижтимоий-таҳлилий мавзудаги “Бегойим” лойиҳаси билан катта муҳаррир лавозимида шу каналга ўтказилади. “Давр” информацион дастурининг танқидий-таҳлилий бўлимига ҳам лавҳалар тайёлайди. “Наволарда аён этсам”, “Шабнам” номли мусиқали телелойиҳаларга муаллиф ва бошловчилик қилган. 
  2001 йил “Йилнинг энг яхши телебошловчиси - 2000” республика танловида ғолиб деб топилган. 
  2005 йил “Ўзбекистон” телеканалига ўз лавозими билан ўтказилади. “Ўзбекистон” телеканалида ҳамкасби Нозима Воҳидова билан 50/50 ток-шоусида ҳаммуаллиф, ҳамбошловчи бўлган. 
  2007 йилдан ижтимоий-таҳлилий мавзуда “Хонадон” туркум кўрсатувида муаллиф ва бошловчи бўлиб фаолиятини давом эттирган. 
  2008 йил “Олтин қалам” халқаро танловининг рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлган. 
  2010-2013 йилларда “Ассалом, Ўзбекистон” тонгги дастурига бошловчилик қилган. Ўсмирлар ҳаётига бағишланган 10 қисмдан иборат “Имтиҳон” телесериалининг муаллифидир. 
  Ижтимоий-сиёсий масалаларга бағишланган “Учбурчак” ток-шоуси ҳаммуаллифи ва бошловчиси бўлган. “Тунчироқ” тунги дастурлар муаллифи ва бошловчиси. Ретро мавзудаги “Соғинч” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси.
   “Бегойимнинг турмуши” номли 2 томдан иборат тўплам муаллифидир. 
  Айни вақтда, “Ўзбекистон” телевидениесида фаолият олиб бориши билан бирга, Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетининг ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот