"Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти" тўгараги


ЭЪЛОН

  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил қилинган "Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти" тўгараги ўз фаолиятини Октябрь ойидан бошлайди.
  Мазкур тўгаракка Нотиқлик санъати академияси раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент - Раҳимбой Жуманиёзов ва олий тоифали сухандон, актриса - Мавлудахон Аҳмедова ҳам маҳорат дарсларига таклиф қилинади.
  Тўгарак дарсларида омма олдида ҳаяжонланмасдан сўзлаш,  нутқ матни режасини тузиш, нотиқлик усуллари, нутқни талаффуз қилиш қоидалари, матнни ёд олиш ва моҳиятини англаш, оммага сўз орқали таъсир ўтказиш ва тингловчиларни зериктирмаслик учун нималарга риоя қилиш кабилар ўргатилади.
 Тўгаракда фаол қатнашиб, нотиқлик санъатини ўзлаштирганларга сертификат берилади.
  Тўгарак раҳбари: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори - Шакархон Хасанова.
  Масъул ва ижрочи:  мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова.
  Тўгаракдаги машғулотларни мактабнинг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар ташкиллаштиради ва  ўтказади.
  Тўгаракка ёзилишни истаган ўқувчилар мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедовага мурожаат қилишлари мумкин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот