Шуҳрат Қаюмов (1969 - 2020)


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон телевидениесининг олий тоифали сухандони, хонанда, телебошловчи -  Шуҳрат Қаюмов - 1969 йил 5 мартда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида таваллуд топган. 
   1991 йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти)нинг “Драма театри ва кино актёрлиги” факультетини имтиёзли диплом билан тугатган. У узоқ йиллар давомида қўшиқлари билан мухлислар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Сўнгги йилларда катта саҳнани тарк этгани ҳақида маълум қилганди. У "Ўзбекистон" телерадиоканалида "Ассалом Ўзбекистон", "Оҳанграбо" ва бошқа кўрсатувлари орқали сухандонлик маҳоратини ҳам намоён қила олган чинакам сухандон ва санъаткор эди.
  Шуҳрат Қаюмов 2020 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот