Ижодий учрашув


  Воҳид Луқмонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Маданият ва маърифат" телеканалига директор этиб тайинланганлигидан очиғи, қувондим. Воҳид Луқмонов "Дунё бўйлаб" телеканалининг директори вазифасига ўтишидан аввал  2012 - 2016 йилларда ҳам "Маданият ва маърифат" телеканалида раҳбар эди. У телеканалнинг нуфузини аввалги ҳолига келтириш борасида талай кўрсатувларни тайёрлаб, салмоқли ишлар қилаяпти. Жумладан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид бошловчилик қиладиган "Ижодий учрашув" номли кўрсатув ташкиллаштирилди. Мазкур кўрсатувнинг илк сонига "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира -   Зулфия Мўминова таклиф этилди. 
   Телеканал ижодкорларига ва шоира Зулфия Мўминовага омад тилаб қоламиз!!!