Ижодкорлар бирлашган қизғин давра


“ЁНАЁТГАН ТИРИК ҲАЙКАЛЛАР” китобининг тақдимоти.
   
  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли журналист, адиб Музаффар Муҳаммадназарнинг “Ёнаётган тирик ҳайкаллар” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, машҳур актёр-актрисалар хамда хонандалар, ёш ижодкорлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. 
  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб - Абдуқаюм Йўлдошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира - Зулфия Мўминова, Филология фанлари номзоди, доцент - Раҳимжон Жуманиёзов, хамда кўпгина таниқли ижодкорлар адибнинг ижодий фаолияти ва ҳарактери, ўз ишига содиқлиги, ҳаракатчанлиги, Ватан учун куйиб, вақтини аямай меҳнат қилаётгани ҳақида сўзлашди. Музаффар Муҳаммадназар ўзининг адабиётдаги илк қадамлари, ижодий фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсак, жуда ҳам тиришқоқ, меҳнатсевар, сайтларда жуда фаол, воқеалар жараённи суратга олиб ёритувчи ҳақиқий журналист. 
  Жонли суҳбат тарзида ўтган тадбир иштирокчилари Музаффар Муҳаммадназарни илҳомлантирувчи сўзлар, унинг ижодида янада парвозлар тилашди. Илк китоби барчага хурсандчилик кайфият олиб келди.
  Ушбу китобда ҳикоялар, суҳбатлар, ва шеърлар ўрин олган. Унда тарихий фактлар бадиий тўқималар асосида қизиқарли ва ҳаётий тарзда ифодаланган. Ўқувчи мутолаа чоғида панд-насиҳатлардан ва ўгитлардан керакли хулосалар чиқариши шубҳасиз.  
 Шунингдек, Музаффар Муҳаммадназарнинг ҳаракатлари, айниқса, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг санъатини, маданиятини, адабиётини бутун дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ёш авлоднинг тафаккурини, дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат уйғотиш мақсадида болани ёшлигидан тарбиялашда китобхонлик энг муҳим эканини таъкидлаб ўтилди. Хозирги замонавий адибларимизни, актёр ва актрисаларнинг фаолиятини ёритишда ҳам жуда фаол журналист. Ёшларимизга, ёш китобхонларга замонамиз қаҳрамонлари Абдуқаюм Йўлдошев, Хосият Рустамова, Қўчқор Норқобил, Зулфия Мўминова, Сирожиддин Рауф, Мунаввара Усмонова, Бобур Бобомурод, Ботиржон Эргашевнинг сара шеърлари ва асарларини ёш китобхонларга ўқишни тавсия қилиб боради. Ижодкорлар давраси жуда қизғин бўлиб, барчада самимий ва эсда қоларли таассурот қолдирди.  
                                          
   Мунира РАМАЗОНОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарихий музейи бошлиғи, журналист.
2021 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот