"Тутқунлик" фильмининг намойиши


  «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан  «Бухорийлар»  студияси  томонидан «Тутқунлик» деб номланган фильмнинг намойиши бўлиб ўтди.
  2019-2020 йилларда Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган бу фильмда турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдири акс эттирилган. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
  Сценарий муаллифи - Азамат Қоржовов; режиссёр - Рашид Маликов, режиссёр ёрдамчиси ва кастинг директори - Фируза Сабитова; постановкачи оператор - Алексей Вензос, рассом - Дониёр Абдураҳманов; либослар бўйича рассом - Елена Аитова. Фильмда Нигина Анорбоева, Феруза Собитова, Элбек Файзиев, Мадраҳим Каримов, Анвар Мавлонов, Фирдавс Орипов, Дилшода Жўраева каби актриса ва актёрлар роль ижро этишган.
  Фильм Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳри, Туркия давлати ва Россия Федерациясида тасвирга олинган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот