Руслан Шариповнинг оила аъзоларига таъзия


   Ўзбек санъат оламида яна бир йўқотиш. Таниқли созанда, хонанда ва бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Руслан Шарипов 54 ёшда юрак ҳуружидан бу фоний дунёни тарк этди.
   Руслан Шарипов “Болалар”, “Сетора”, “Байт” гуруҳларини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган. “Шаҳзод” ва “Хужа” гуруҳларининг кўп қўшиқларининг бастакори ҳисобланади. Руслан Шариповдан у яратган мусиқалар ва ижролар қолди! У ўзининг яратган асарларида яшашда давом этади.
   Хонанданинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия билдириб қоламиз.
   Аллоҳим сўнгги сафарини хайрли қилсин, раҳматига олсин! Жойлари жаннат бўлсин!

Насриддин Асриддинов.