МУҲАББАТ УЧУН ИМКОН БЕРАДИ


  Хосият РУСТАМОВА 

МУҲАББАТ УЧУН ИМКОН БЕРАДИ 

  Табиатан бахтли одамман! Бу ҳақда энди-энди ўйлайдиган бўлдим. Бировдан хафа бўлмайман, хафа  бўлсам ҳам қисқа вақт ичида ўз ишларим билан батамом унутаман. Ҳаммани яхши кўраман! Ёмон одамлар бор бўлса, бордир, лекин менга дуч келишмаган. Бировдан ёмонлик кўрмаганман. Ўзим билмай ёмонлик қилган бўлишим мумкин. Фақатгина одамлар эмас, кўзимга кўриниб турган ҳамма-ҳамма нарса менга тегишлидай туйилади, яхши кўравераман. Узилиб тушаётган барглар билан бирга ер билан битта бўлганларим эсимда. Жонзотларнинг жавдираган кўзларига қарасам, ичимда нимадир чирт узилиши, уларни бағримга босиб йиғлагим ва нимадир дегим келиши ҳам бор  гап. Улар билан гаплашиш менга жуда ёқади... Уларнинг кўзларидаги ҳар бир ҳарф сўзга айланганда, ҳаёт мендан озгина нарига сурилади, менинг муҳаббатим учун имкон беради.... Ҳаётнинг яшаётганини ҳис қилишим билан мен ўзимни ҳавога солинган ҳалинчакларда ҳис қиламан, унинг кулгилари атрофимда рақс туша бошлайди...  

2017 йил, январь

* * *

Туғилсам ҳам қайта,
қайта, қайтадан —
Менга муҳаббатсиз яшаш нораво.
Менинг Ватаним ва яқинларимдан —
Юзимни тескари қилмасин Худо!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот