“САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ


   Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан Балиқчи туманида ҳам бир қанча самарали ишлар олиб борилмоқда.  
  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги “Маҳалла” фонди республика бошқаруви, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисида"ги 213-Ф-сонли Фармойиши қабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган. 
  Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган, вақтинча ишсиз бўлган шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган. 
   “САХОВАТ ВА КЎМАК” жамғармаси ҳисоб рақамига ташкилотлар, масъулияти чекланган жамиятлар ва  тадбиркорлар  томонидан  576 млн 516 минг сўм  ҳомийлик ва хайрия маблағлари ўтказилди. 
   Ушбу маблағлар ҳисобидан  сектор раҳбари томонидан тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволи ўрганиб чиқилди.
   Шунингдек,  аниқланган эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилиб,  рўйхат  асосида  253 нафар оилаларга 300 минг сўмдан 79 млн 500 минг сўм нақд пул маблағлари тарқатилди.
   991 нафар оилаларга 60 млн 170 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 169  нафар оилаларга дори-дармон воситалари етказиб берилди.
   Куни кеча тумандаги "Ўртақўрғон"  "Гўравон", "Маллачек",  "Насриддинобод",  "Қияли" ва "Тўда" МФЙларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бор фуқароларга  бепул  дори-дармонлар тарқатилиб,  фуқароларнинг талаблари қаноатлантирилди. 

Сардорбек УМАРОВ,
Андижон вилояти, Балиқчи тумани
ИИБ бошлиғи,  подполковник.