УЧИНЧИ РЕНЕССАНС - БУЮК УЙҒОНИШ ОСТОНАСИДА


 Тошкент Ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талаба ёшлари билан "Учинчи ренессанс - буюк уйғониш остонасида" мавзусида шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Зулфия Мўминова билан маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
  Тадбир ташкилотчиси ТИҚХММИ СХТЭБ факультети Хотин- кизлар кенгаши раиси - Р. Т. Қодирова. 
  СХТЭБ факультети декани, доцент - Р. Ҳакимов.
  Зулфия Мўминова мавзуга доир маъруза қилгач, шеърлар ўқиб берди. Шунингдек, талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтказилди.