Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар семинари


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сонли қарорининг 7-банди билан ташкил этилган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими умумтаълим мактабларида фаолияти йўлга қўйилди.

✅ Ушбу лавозимни жорий этилишидан кўзланган мақсад таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчи-ёшларни ижодий қобилиятларини аниқлаш, уларни рўёбга чиқариш ҳамда янада ривожлантиришдан иборатдир.
  Умумий ўрта таълим муассасаларидаги Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар самарадорлигини ошириш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан Халқ таълими Тошкент шаҳар Бош бошқармаси, Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Шайхонтоҳур тумани ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун семинар дастури тайёрланди.
  2022-йил 13-январ куни соат 10:00 да Шайхонтоҳур туманида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида Шайхонтоҳур туман ХТБ тасарруфидаги Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган амалий семинар-тренинг ўтказилди.

✅ Семинар тренинг Шайхонтоҳур тумани Маънавият ва маърифат бўлими, Шайхонтоҳур туман ХТБ билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Семинар тренинг давомида:

- Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг фаолиятига оид тегишли қарор ва ҳужжатлар билан таништириш;

- Ижодий –маданий масалалар бўйича тарғиботчининг асосий вазифалари;

- Ижодий –маданий масалалар бўйича тарғиботчининг намунавий иш режаси;

- Ижодкорлик қобилияти мавжуд ўқувчиларни саралаш, улар билан ишлаш самарадорлиги. Ўқувчилар ўртасида китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириш методлари;

- 2021-2022 ўқув йили давомида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлигини янада қўллаб – қуватлаш мақсадида таълим муассасасининг Ижодий –маданий масалалар бўйича тарғиботчиси билан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

❇️ Семинар -тренингда тумандаги 36 та мактабнинг ММИБДЎлари ва Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этдилар.

Шайхонтоҳур тумани ХТБ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
t.me/Shayxontohur_TXTB

  O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 26-martdagi "Ma'naviy-ma'rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi   PQ-5040-sonli qarorining 7-bandi bilan tashkil etilgan Ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ'ibotchi lavozimi umumta'lim maktablarida faoliyati yo'lga qo'yildi. 

✅ Ushbu lavozimni joriy etilishidan ko'zlangan maqsad ta'lim muassasalarida ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish, iqtidorli o'quvchi-yoshlarni ijodiy qobiliyatlarini aniqlash, ularni ro'yobga chiqarish hamda yanada rivojlantirishdan iboratdir. 
  Umumiy o'rta ta'lim muassasalaridagi Ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ'ibotchilar samaradorligini oshirish uchun Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Toshkent shahar bo'limi tomonidan Xalq ta'limi Toshkent shahar Bosh boshqarmasi, Shayxontohur tumani Xalq ta'limi bo'limi hamda O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi bilan hamkorlikda Shayxontohur tumani XTB tasarrufidagi umumta'lim maktablarining Ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosarlari va Ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ'ibotchilar uchun seminar dasturi tayyorlandi.
  2022-yil 13-yanvar kuni  soat 10:00 da Shayxontohur tumanida joylashgan 39-sonli  umumta'lim maktabida Shayxontohur tuman XTB tasarrufidagi Umumiy o‘rta ta’lim muassasalaridagi ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchilar faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan amaliy seminar-trening o‘tkazildi.

✅  Seminar trening Shayxontohur tumani Ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi, Shayxontohur tuman XTB bilan hamkorlikda tashkil qilindi.
 
Seminar trening davomida: 

- Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchilarning faoliyatiga oid tegishli qaror va hujjatlar bilan tanishtirish;

- Ijodiy –madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchining asosiy vazifalari;

 - Ijodiy –madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchining namunaviy ish rejasi;

- Ijodkorlik qobiliyati mavjud o‘quvchilarni saralash, ular bilan ishlash samaradorligi. O‘quvchilar o‘rtasida kitobxonlikka bo‘lgan qiziqishlarini oshirish metodlari;

- 2021-2022 o‘quv yili davomida Ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish hamda o‘quvchilarning ijodkorligini yanada qo‘llab – quvatlash maqsadida ta’lim muassasasining  Ijodiy –madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchisi bilan olib borilayotgan ishlar muhokama qilindi.

❇️ Seminar -treningda tumandagi 36 ta maktabning MMIBDO‘lari va Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchilari ishtirok etdilar.

Shayxontohur tumani XTB
MATBUOT XIZMATI
t.me/Shayxontohur_TXTB

  Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчининг асосий вазифалари

1. Ижодий қобилиятга эга бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаш билан шуғулланади. 
2. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан мунтазам танишиб боради, уларга ижодий жиҳатдан йўл-йўриқ кўрсатади.
3. Ижодий тўгараклар ташкил этади ва режа асосида маҳорат сабоқларини олиб боради.
4. Ёрқин истеъдодга эга бўлган ўқувчи-ёшларни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган турли ижодий танловларга жалб қилади, уларнинг ижодий ишларини адабиий нашрларга, альманахларга тавсия этади.
5. Истеъдодли ижодкор ўқувчиларни атоқли адиблар номидаги ижод мактаблари фаолияти билан яқиндан таништириш орқали келажакда уларнинг ижод мактабларида таълим олишларига мотивация беради. 
6. Ўқувчилар ўртасида турли адабий, ижодий танловлар, фестиваль ва бошқа тадбирлар ташкил этади.
7. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни ривожлантириш ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб боради.
8. Таниқли ёзувчи ва шоирларни жалб қилиш орқали умумтаълим мактабларида адабий-бадиий кечаларни ташкил этади.
9. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара дурдоналарини тарғиб қилиш орқали ўқувчи-ёшлар онгида умуминсоний ва миллий қадариятларни шакллантириш, ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш бўйича мунтазам равишда иш олиб боради.
10. Бадиий адабиёт, ижодий жараёнларга қизиқтириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож, тарбияси оғир болаларнинг маънавий-руҳий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Маълумот