Мурод Раҳмоннинг оила аъзоларига таъзия


   АНДИЖОН ФАРЗАНДИ ШОИР МУРОД РАҲМОН 18 МАРТ 2020 ЙИЛ КУНИ 73 ёшида ВАФОТ ЭТДИ...
   Таниқли шоир - Мурод Раҳмоннинг вафоти муносабати билан сайтимиз ижодий жамоаси унинг оила аъзолари, дўстлари ва мухлисларига чуқур таъзия билдиради.
   Андижонда туғилиб ўсган шоир Мурод Раҳмон 2020 йил 18 март куни узоқ касалликдан кейин вафот этди, Тошкентда "Ғойиб ота" қабристонига дафн этилди.
   Таниқли шоир Мурод РАҲМОНнинг қирқ йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистон Радиоси ва Телевидениеси орқали янграб келаётган дилбар қўшиқлари миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган.
   Собиқ иттифоқ журналистлари иттифоқи аъзоси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Табассум" радиоэшитириши, "Телевизион Миниатюралар театри", "Тасвирий ойна" уюшмаси, Ўзбекистон телевидениясида муҳаррир вазифаларида ишлаб келган эди.
   Унинг шеърлари, шеърий қўшиқлари асосида яратилган уч юздан ортиқ тароналар на фақат шоирга, балки кўплаб хонандаларга ҳам катта шуҳрат келтирган. Бир қанча шеърий китоблари бир неча минглаб нусхаларда чоп этилиб, китобхонлар юрагидан жой олган. Республика газета-журналлари, интернет нашрларда шеърлари мунтазам бериб борилган.
   Шоирнинг Ўзбекистон халқ артистлари Н. Ҳамроқулов, Зиёда (“Ажаб сирлар”), Ғ. Ёқубов (“Нилуфар”), Ю. Усмонова, Сардор Мамадалиев (“Мен излаган гул”), Б. Ҳамдамов (“Садоқат”), М. Тўхтасинов (“Ким адашмас”), Республикада хизмат кўрсатган артистлар С. Қозиева (“Дўст”), Р. Комилов (“Азиз одамлар”), А. Дадаев (“Умидим қолди”), С. Азизбоев (“Кетар бўлдинг”), С. Сафтарова (“Дадажон”) ва истеъдодли хонандалар - А. Усмонов (“Наврўзда”), А. Қурбонов (“Шодлан, кўнгил!”), А. Санаев (“Гўзал дунё”), И. Саидумаров (“Бир қиз қараши...”), "Булбулча" болалар хори ("Ислом бобо"), Н. Ҳамроқулов ("Кайлардасан бергил садо") ижросидаги қўшиқлари бугун халқ мулкига айланиб қолган.