Қўчқор Норқобилга табрик!


  Янгиланиш фасли бўлмиш баҳор айёми арафаси таниқли адиб Қўчқор Норқобил учун жуда омадли тарзда бошланди. Жумладан, Россиянинг Москва шаҳрида "Ҳозирги замон насри" (Коллекция современной прозы ) сериясида "Хочу увидеть твои глаза" ("Кўзларингни кўргани келдим") китоби (серия муаллифи - Оксана Ковалевская, нашр учун масъул - Ольга Якк); "Янги аср авлоди" нашриётида "Уруш тугаса, айтинг, қайтиб келаман" ва "Урушнинг биринчи куни" ҳамда "Самодил" китобининг қайта нашри ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва нашриёт томонидан маълумот берилди. 
  Яна бир хушхабар: бугун Ғафур Ғулом нашриётида "Уруш кўрган адиблар" сериясида Қўчқор Норқобилнинг "Дарё ортидаги йиғи" китоби нашрдан чиқди. Ёзувчимизниг бирваракайига бешта китоби чиққанлиги билан адабиёт ихлосмандлари, мухлислари ва сайтимиз ижодий жамоаси номидан табриклаймиз!