Сайёра Қозиева "Дўстлар давраси"да


  
  "Маданият ва маърифат" телеканалида тележурналист - Нозима Воҳидова муаллифлиги ва бошловчилигидаги "Дўстлар давраси" кўрсатувининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, фольклор ва эстрада қўшиқчилигининг дилбар хонандаси - Сайёрахоним Қозиева бўлди. 
  Сурхон воҳасидан ташриф буюрган синфдоши  - Тўтихон Жумаева билан болалик хотиралари ҳақида гапиришди. Ўзи бир вақтлар ишлаган ва ижод қилган "Шалола" ансамблидан шогирди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, лапар ва фольклор қўшиқларининг ижрочиси - Сайёра Қосимова; журналист - Шарофат Эрматова; фольклоршунос - Гулноза Жўрақулова; дизайнер - Дилмурод Миркамилов; шоир - Тоҳир Муҳаммад ҳамда хонандамизнинг умр йўлдоши, мусиқачи, бастакор, овоз режиссёри - Илҳом Халилов иштирок этишди. 
  Учрашув жуда қизиқарли ва савол-жавоблардан ташқари бўлиб ўтгани ҳолда, Сайёрахон ижросидаги қўшиқлар даврага янада ўзгача шукуҳ ҳамда завқ бағишлади.  
  Кўрсатув тез кунларда "Маданият ва маърифат" телеканали орқали намойиш этилади.