Ҳанифа Ориповага табрик


    Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони - Абдулла Ориповнинг умр йўлдоши - Ҳанифа аямизни таваллуд топган кунлари билан муборакбод этамиз! Ҳанифа аямизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!

      Камоли эҳтиром ила - Шоира Орипова ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Ҳанифа Орипова (Мустафоева) 1950 йил Қашқадарё вилоят, Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилган. 17 ёшда турмушга чиққан. Турди Карвоннинг васиятларига кўра 1968 йил Абдулла Орипов билан оила қурган. Абдулла Орипов ўз тўйида шеърларидан бири - "Ёзажакман" ғазалини ўқиган. Абдулла Қаҳҳор ўшанда Москвадан табрик телеграмма жўнатган.  
    Ориповлар оиласи Тошкентга 1969 йил кўчиб келишган. Ҳанифа аянинг ўзлари ҳам ёшликларида шеър ёзишни машқ қилган. Беш қиз ва битта ўғилнинг онажонлари. 16 набиралари бор. Маданият институтини сиртдан тамомлаган.  Мирзо Улуғбек туманининг 64 мактабида меҳнат фанидан қизларга дарс берган. 2019 йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот