“Адолат” партиясининг ХII Пленуми бўлиб ўтди



Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг ХII Пленуми бўлиб ўтди.
Унда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Пленумда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.
Сўзга чиққанлар Баҳром Абдуҳалимов раислигида “Адолат” СДП фаолиятида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлганини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, бугунги кунда партия таркибида 7338 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларнинг фаолияти жойларда 208 та туман ва шаҳар, 14 та ҳудудий партия Кенгашлари томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Махмудова Робахон Анваровна партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
Пленумда сўз олганлар, Робахон Анваровна ҳуқуқшунос сифатида ўз ҳаёти ва фаолияти давомида адолатни қарор топтириш ва қонун устуворлигини таъминлашда фаол қатнашиб келаётганлиги, юксак инсоний фазилатлари, ватанпарварлиги, унинг “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш раиси лавозимига тўғри танланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Пленумда, партия Сиёсий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам маъқулланди.
Пленум кун тартибидаги навбатдаги масала Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятининг 2023 йил якунлари ва партиянинг 2024 йилги дастурий вазифалари тўғрисида ахборот берилди.
Жорий йилнинг шу давригача олиб борилган барча ишларни тизимли ва узлуксиз равишда давом эттириш партиянинг устувор вазифаларидан бўлиб қолиши таъкидланди.
Кун тартибига киритилган барча масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Матбуот хизмати.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот