"Зўр ТВ" телеканали ижодкорлари томонидан "Эҳтиром" деб номланган янги лойиҳанинг илк сони Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг бош балетмейстери, соҳибжамол раққоса - Рушанахоним Султонованинг ижоди ва фаолиятига бағишланди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон Маданият вазири - Озодбек Назарбеков Рушана Султоновага "“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони"ни топширди.
Таниқли устоз санъаткорлар ва раққосалар ҳам Рушанахонимнинг хурсандчилигига шерик бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Ғуломжон Ёқубов ўзининг қўшиқларини туҳфа қилди.