Президент сайловда овоз берди


     Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида овоз берди.
     Давлатимиз раҳбари сайловчилар билан суҳбатлашди, биргаликда суратга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.
     Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.