Ирода Алиева таваллуд топган кун


   Ирода Мирзахоновна Алиева (17 Декабрь 1929, Тошкент – 7 Июль 1989, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1967). Тошкент санъат институтини битириб (1951), Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрида ишлаган (1951–72), 1972–89 йиллар "Ўзбекфильм" киностудиясида актриса. Насиба ("Оғриқ тишлар"), Муқаддас ("Чин муҳаббат"), Ширин ("Бир севги афсонаси"), Гузин ("Туркия ҳақида ҳикоя"), Камола (Р. Тагорнинг "Ҳалокат" романи асосида яратилган инсценировка – "Ганг дарёсининг қизи"), Марям ("Жазоир, менинг ватаним"), Асал ("Сарвқомат дилбарим"), Назокат ("Парвона") ролларида Алиева муваффақият қозонди ва лирик роллар ижрочиси сифатида танилди. Юксак техника, мукаммал саҳна нутқига эга бўлган Алиева қаҳрамонларининг дунёқараши ва ички кечинмасини ўзига хос шарқона хусусият, назокат билан ифодалашга эришган. Киноактёр театр-студиясида Нина (А. Касон, "Етти фарёд", 1973), Энага (А. Корнейчук, "Платон Кречет", 1974) ва бошқа ролларни ижро этди. Кинода: "Акмал, аждаҳо ва малика" (1980), "Акмалнинг янги саргузаштлари" (1983) филмларида ялмоғиз кампир образини яратган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот