Ибратли, иқтидорли, ижодкор инсонлар


     "Нотиқлик санъати академияси" таълим муассасасининг директори, филoлoгия фaнлaри нoмзoди, доцент, ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари - Раҳимбой Жуманиёзов "Ибратли, иқтидорли, ижодкор инсонлар" рукни остида буюк адимиз - Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган амалий анжуманни ташкиллаштирди ва  ўтказди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси - Гулчеҳра Жамилова ҳам таклиф қилинди. Тадбирда филология фанлари доктори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессори Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, ТИҚХММИ талабалари ва нотиқлик академияси тингловчилари ҳам иштирок этишиб, Абдулла Қодирийнинг ҳаёти, асарларига оид саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, актриса - Гулчеҳра Жамиловага "Ўткан кунлар" фильми ва ҳаёти, ижоди билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Тадбир сўнггида кеча қатнашчилари совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Кеча жуда қизғин, қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда кечди.