ҲАЁТ ТУМОРИ


Янги китоб
ҲАЁТ ТУМОРИ
   
  Ҳар кўрганимизда дийдоридан куч-қувват оладиган азиз инсонимиз – онамиз ҳаёт бўлсалар... Отамиз, ака-укаларимиз, дилбандларимизни ҳам она муҳаббатига яқин муҳаббат билан севамиз. Ватан... Бизга курашмоқ, ғолиблик туйғуларини инъом этган муқаддас макон. Шу ва шу каби қалбга яқин тушунчалар Мунавваранинг шеърларида яна ҳам гўзаллашиб, яна ҳам қадрдонлашиб намоён бўлади. Бу шеърларни ўқигач, соғинганларингизни яна кучлироқ соғингингиз келади. Ёруғлиги, иссиқлиги билан ҳориган туйғуларни уйғотади, жонлантиради. Ўқий бошладингизми, демак, сизда ҳам шундай умидбахш, бедор соатлар бошланяпти...
Рукн – "Адиб ва жамият"
Муаллиф – Мунаввара Усмонова
Муҳаррир – Дилрабо Мингбоева 
Бадиий муҳаррир – Шамсиддин Хўжаев
Саҳифаловчи – Азамат Қаюмов
Мусаҳҳиҳ – Иқбол Исамуҳамедова
Нашриёт – “Адабиёт”
Адади – 1000 нусха
Сурат муаллифи – Нодир Сувонов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот