Халқ ичига борайлик


     Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Маданият марказида "Бутун кучни халқ ичидан олайлик, Қучоқ очиб халқ ичига борайлик"  шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Дўстлик туманининг 2-умумий ўрта таълим мактабида бошланган байрам тадбирига  Республика ишчи гуруҳидан бириктирилган Тошкент Педиатрия Тиббиёти институти ўқитувчилари, Дўстлик туман ҳокимлиги, туман Халқ Таълими Бўлими вакиллари, педагоглар ташриф буюрдилар. Бу тадбирда мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари -  Химматов Жасур, Халилов  Азиз, Эсиргапова Шарофат, Артикова Дилноза томонидан ташкил этилган футбол, шахмат-шашка, баскетбол, енгил атлетика, стол тенниси ва бокс бўйича мураббий - Фармонов Зиёдилло томонидан ташкил этилган тўгараклар фаолияти намойиш этилди. Маданият маркази ҳовлисида Президентимиз томонидан олға сурилган 5 ташаббус йўналишлари бўйича туман мактабларининг кўргазмалари намойиш этилди. Ташкил этилган байрамда Республика ишчи гуруҳи аъзоси - Шерзод Рўзиев томонидан иқтидорли, фаол педагоглар ва ўқувчилар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Энг қувонарлиси, тумандаги 2-6-16-мактабларга компьютер жамланмаси сертификати топширилди. Тадбир қизғин ва кўтаринки руҳда якунланди.   
Сайёра  Нурқобилова - 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.