Миллий Академик театрининг санъаткорлари ижодий сафарда


   Бир неча кундан буён “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда олимлар, ёзувчилар, шоирлар, маданият арбоблари, санъаткорлар ва ёшлардан иборат тарғибот гуруҳлари фаол равишда иштирок этиб келмоқдалар. Жумладан, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ўн нафар санъаткори Республикамизнинг турли вилоятларида, йигирма тўрт нафардан иборат актёр гуруҳи эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйлаб ижодий сафардалар. Зеро, халқ билан бўлган ижодий мулоқат кўнгилларни-кўнгилларга боғлайди. Меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди. Тадбирларда тарғибот гуруҳлари аҳолига ижтимоий ҳаётимизда бўлаётган ислоҳотлар, янгиликларнинг мазмуни ва аҳамиятини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, қизиқарли тарзда етказиб беришмоқда.