"ТАБАССУМ ҚИЛ, СЕВГИЛИМ!"


     Қўчқор Норқобилнинг яна бир китоби Россияда чоп этилди. 
    Ушбу китоб 5000  (беш минг)  нусхада сотувга чиқарилди. Россия Байналминал Ёзувчилар уюшмаси нашриёти томонидан "Барча замонларга тегишли китоб" сериясида босмадан чиққан мазкур китобда ёзувчининг қисса ва қатор ҳикоялари ўрин олган. 
 — Ўзбек адибининг нашриётимизда ўтган йили "Кўзларингни кўргани  келдим" китоби чоп этилганди. Китоб ўқувчиларда  қизиқиш уйғотди  ва кенг тарқалди.  Ҳатто Европа давлатларига ҳам сотувга чиқарилди. Бир неча тилларга таржима қилинди. Шунинг учун ҳам истеъдодли адибнинг навбатдаги китобини ҳам яна  чоп этишга қарор қилдик. Ҳамкорлигимиз давом этади, —  дейди лойиҳа раҳбари, нашриёт масъул ходими Оксана Ковалёвская.  
    Юртдошимиз, таниқли адиб Қўчқор Норқобил асарларининг дунё бўйлаб кенг қанот ёзаётгани бизни ҳам қувонтиради.
  Яна бир фахрлансак арзийдиган жиҳат шуки, китоб муқовасини ўзбек рассоми Баҳриддин Бозоров ишлаган. 
   Китоб бугунги кунда  Россиянинг деярли барча китоб савдоси билан шуғулланадиган сайт ва интернет дўконлари орқали тарғиб қилинмоқда.

https://iknigi.net/avtor-kuchkar-narkabil/241814-ulybnis-lyubimaya-kuchkar-narkabil.html










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот