“АЁЛГА ЭҲТИРОМ” ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2022 йил — “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан “Аёлга эҳтиром” ижодий ишлар танловини эълон қилади.
  Танловга ҳаётимиз қувончи, оилаларимиз кўрки бўлган мўътабар она сиймоси юксак даражада тараннум этилган, бугун жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатиб, салмоқли натижаларга эришаётган хотин-қизларга бағишланган шеърий, насрий ҳамда бадиий-публицистик асарлар қабул қилинади.
  Ижодий ишлар 2022 йил 1 мартга қадар қабул қилинади.
  Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ижодкорлар 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
  Танловга тақдим этиладиган асарларнинг асл ёки электрон нусхаси муаллифнинг шахсий маълумотномаси, телефон рақами ва паспорт нусхаси билан бирга қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. E-mail: badiiy_adabiyot@mail.ru.
  Қўшимча маълумот олиш учун телефон: (71) 231-83-67.

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ, АЗИЗ ИЖОДКОРЛАР!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Маълумот