Самир Аббасовга табрик


  Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг раҳбари Самир Аббасовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.

  Озарбайжон адабиёти ва маданиятига, ўзбек ва озар тиллари ўртасидаги адабий алоқаларнинг мустаҳкамланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган Самир Аббасовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.


   Маълумот: Самир Аббасов ташаббуси билан 2021 йил Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон Маданият маркази “Бизнинг ҳар бир лаҳзамиз Ватан” номли шеърлар танловининг якуний қисмини эълон қилганди. 
   Унга кўра биринчи соврин “Китоб дунёси” газетаси бош муҳарири, шоира Хосият Рустамовага “Исми Лала эди у қизнинг” шеъри учун берилганди... Ғолиблар Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон Маданият марказининг фахрий дипломи ва пул мукофотлари билан тақдирланганди. 
  Шоир, таржимон, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳаррири - Хосият Рустамова ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида тақдирлаган ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор қилиб, жумладан шундай ёзган: 
   "Биринчи ўрин! 
  Ижод ва одамни қадрлаш бўлса шунчалик бўлар... Кўнглингда йиғилиб бораётган қарзларингга қарздор бўлиб, буларни узиш ва кўпроқ ёзиш кераклигини ҳар лаҳза ёдимга солаётгани учун яна Озарбойжон, десам, ҳеч кимга малол келмаслигини ўтиниб сўрайман! Илтимос, шу ўлкани севганим учун мени айбламанг ва бутун меҳри ва муҳаббати билан бир қучоқ гул каби ёзув столимда тургани учун Озарбойжонни маъзур тутинг. Мен улардан ўрганяпман... Кичик ижодимга катта баҳо бериб, биринчи ўринга лойиқ кўргани учун Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказига, хусусан, шу марказ раҳбари - Самир Аббасовга ўз миннатдорлигимни билдираман! ". 
  Икки Мамлакат ўртасидаги дўстликни, адабий алоқаларни мустаҳкамлаётгани ва чексиз хизматлари учун Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази рахбари Самир Аббасовга сайтимиз ижодий жамоаси номидан чексиз миннатдорлик билдирамиз! 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот