МАҒРУР КЎНГИЛ САЛТАНАТИ


Маруса ҲОСИЛОВА

МАҒРУР КЎНГИЛ САЛТАНАТИ

Ишққа кафан йўқ... 

Ишқ Осмон, ишқ Замин,
Ишққа макон йўқ.
Ишқ баҳор, ишқ хазон,
Ишққа мезон йўқ.

Гоҳ кўнгил пойида хору саргардон-
Ишққа  Ватан йўқ.
Ишқ ўлса дафн йўқ,
Ишққа кафан йўқ!

Эй, кўнглимни топган одамлар...

Илоҳий дил ва ё  гулмисиз?
Қалбга нур ёғилар эсласам...
Тоғлар каби суяндим Сизга...
Эй, кўнглимни  топган одамлар.
Хаёлимни ўпган одамлар.

Қарзим йўқдир Ўзидан бошқа,
Бойлигим йўқ Сўзимдан бошқа,
Мағрурлигим, бўзимдан бошқа...
Хазоним йўқ ўлимдан бошқа.
Мени  гул деб узган одамлар.

Озорим йўқ дилимдан бошқа,
Мозорим йўқ,  йўлимдан бошқа,
Тиз чўкаман  ғанимдан бошқа,
Юрагимни сотган одамлар...
Мени ўқсиз отган одамлар...
Оҳ! Кўнглимдан кетган одамлар!
Эҳ, Ўзидан топган одамлар...
     
Дилинг етмас... 

Бир мамлакат - бир салтанат бор, 
Мағрур кўнглим харитасида. 
Дилинг етмас,  йўлинг етса ҳам... 
Бу давлатнинг остонасига...

ПУШАЙМОН...

Тиланчи  эмасдим,
Аммо...
Сиздан   меҳр тиландим...
Нега?!
Хато қилдим!
Афсус...
Оллоҳдан сўрасам бўларди-ку..










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот