Саодатга эришган "Саодат"


     Телесериал мухлислари учун яна бир хушхабар! Болгариянинг София шахрида ўтказилган "Сляван эртаги" (Славьянская сказка) номли Евроосиё халқаро кинотелефестивалида «ЎзМТРК»нинг "Ўзбектелефильм" студиясида суратга олинган бир нечта сериаллар иштирок этди. Мазкур фестивалнинг энг асосий соврини ГРАН ПРИга ўзбек ижодкорларининг «Саодат» сериалига муносиб кўрилди! Бундан ташқари мазкур сериал яна бир неча йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритди. «Энг яхши режиссёрлик иши учун» номинацияси Музаффархон Эркиновга топширилди. «Энг яхши сценарий муаллифи» йўналишида Муқаддас Усмонова, «Энг яхши операторлик иши» номинациясида Равшан Мирзакамоловлар ғолиб бўлишди. Шунингдек, «Ўгай она» телесериали режиссёри Хуршид Ҳасанов фестивалнинг махсус совринига муносиб кўрилди! Ғолибларни чин кўнгилдан табриклаймиз! Телесериал мухлисларига эса, «миллий сериалларимизга ҳам эътиборлироқ бўлинг, «мазали хўрозқанд» фақат чет элники бўлавермайди» ,- демоқчиман! p.s. Маълумот учун: ушбу кинофестивалда 180 дан ошиқ фильм ва сериаллар иштирок этган.